Месси 2026 йилги ЖЧда қатнашмаслиги мумкин
Лионел Месси келаси ёзда Аргентина терма жамоаси сафида 2026 йилги жаҳон чемпионатида майдонга тушмаслиги эҳтимоли бор. The Touchline хабарига кўра, 38 ёшли ҳужумчи мундиални ўтказиб юбориш вариантини ҳам инкор қилмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қарор асосан унинг жисмоний ҳолатига боғлиқ бўлади. Месси ўзини 100 фоиз тайёрликдан ҳатто 1 фоизга ҳам пастроқ ҳис қилса, жаҳон чемпионатига бормасликни маъқул кўриши айтилаяпти.
Манбада таъкидланишича, футболчи MLS даражасини мундиал олдидан энг юқори формага чиқиш учун етарлича рақобатли деб билмайди. Шу боис у буни фақат тўлиқ жисмоний тайёргарлик билан қоплаш кераклигини яхши тушунади.
2026 йилги жаҳон чемпионатида Аргентина амалдаги чемпион сифатида ўз унвонини ҳимоя қилади. Ўтган мундиал финалида “альбиселесте” Францияни 3:3 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтилар сериясида мағлуб этганди.