Ермаков Трубинин "Реал" дарвозасига урган голини ҳайрат билан эслади
"Пари НН" ярим ҳимоячиси Никита Ермаков "Бенфика" посбони Анатолий Трубинин "Реал" дарвозасига киритган голи уни қандай таассуротга солганини айтиб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг 8-турида Трубин қўшимча дақиқаларда гол уриб, португалияликларнинг плей-оффга чиқишига катта ҳисса қўшганди.
Ермаковнинг сўзларига кўра, бу эпизод худди кинодагидек кўринган: у бундай ҳолатни ҳали ҳеч қачон кўрмаганини ва бу воқеа ўзи учун ҳам алоҳида мотивация бўлганини таъкидлади.
Қайд этилишича, қуръа натижасига кўра "Реал" ва "Бенфика" Чемпионлар лигаси плей-оффининг стиковой раундида яна ўзаро тўқнаш келади. Дастлабки учрашув 17 февраль куни Лиссабонда, жавоб ўйини эса 25 февраль куни Мадридда бўлиб ўтади.