Упамекано «Бавария» билан шартномасини узайтирганини айтди
Дайо Упамеканонинг келажаги борасидаги миш-мишларга нуқта қўйилди: «Бавария» ҳимоячи билан янги шартнома тузилганини расман эълон қилди. 27 ёшли футболчи ҳужжатларга имзо чекканидан сўнг клуб сайтига фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Бавария»да қолаяётганимдан жуда хурсандман ва бу жамоа сафида ўйнашни давом эттираман. Таркибимиз кучли, мураббийимиз ҳам аъло — биргаликда олдимизга катта мақсадлар қўйяпмиз. Ҳаётда ҳаммасини менталитет ҳал қилади: ҳар бир машғулотда жамодошларим учун боримни бераман, ҳар учрашувда дарвозани дахлсиз сақлашни хоҳлайман ва «Бавария» билан имкон қадар кўпроқ соврин ютишни мақсад қилганман», — деди Упамекано.
Эндиликда Упамеканонинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.
Шанба куни «Бавария» сафaрда «Вердер»га қарши майдонга тушади.