«Интер» Мхитарян билан шартномани узайтиришни кўриб чиқмоқда
«Интер» ярим ҳимоячи Генрих Мхитарянни жамоада олиб қолиш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Tuttosport хабарига кўра, Милан клуби 37 ёшли футболчига янги қисқа муддатли битим таклиф этиш вариантини кўриб чиқмоқда. Янги келишув 2027 йил 30 июнгача мўлжалланиши мумкин. Амалдаги шартнома эса 2026 йил 30 июнгача кучга эга.
Мхитарян 2022 йилда «Рома»дан эркин агент сифатида «Интер»га келиб қўшилганди. Жорий мавсумда у барча турнирларда 24 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталида футболчининг баҳоси 3,5 миллион еврога тенг.