«Марсел» бош мураббийлик учун яна бир номзодни белгилади
Роберто Де Дзербининг истеъфосидан сўнг бош мураббийсиз қолган франсузнинг «Марсел» клуби италиялик мутахассис ўрнига яна бир вариантни кун тартибига чиқарди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Foot Mercato хабарига кўра, Саудия Арабистонида ишлаётган Сержиу Консейсау билан бир қаторда, марселликлар Хабиб Бейе номзодини ҳам кўриб чиқмоқда.
Бейе аввал «Ренн»да бош мураббий бўлиб ишлаган. 9 февраль куни у сўнгги тўртта учрашувдаги қониқарсиз натижалар сабабли вазифасидан четлатилганди.
«Марсел» чемпионат жадвалида 21 турдан кейин 39 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда. Унинг юқориcида «Лион» (42), «Ланс» (49) ва «ПСЖ» (51) жойлашган.