Слуцкий жамоаси Осиёда навбатдаги мағлубиятни қабул қилди
Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасида яна очкосиз қолди. Хитой клуби умумий босқичнинг 6-турида сафарда «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида ютқазди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада урилди: мезбонлар сафида ҳимоячи Хаято Араки аниқ зарба билан ҳисобни очди.
Бу натижа «Шанхай Шенхуа» учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди. 4 очко жамғарган Слуцкий жамоаси жадвалда 11-ўринда бормоқда, 11 очкога эга «Хиросима» эса учинчи поғонада жойлашган.