Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенюхуа» АЧЛдан чиқиб кетди
Осиё Чемпионлар лигасининг сешанба кунги учрашувида Хитойнинг «Шанхай Шенюхуа» жамоаси Япониянинг «Матида Зелвия» клубини қабул қилди. Леонид Слуцкий шогирдлари 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Меҳмонлар ўйин бошида ҳам, якунда ҳам гол урди: 3-дақиқада ва 88-дақиқада Юки Сома аниқ зарба йўллаб, дубл қайд этди.
Ушбу натижадан сўнг «Шанхай Шенюхуа» Осиё Чемпионлар лигаси плей-оффига чиқиш имкониятини йўқотди. Умумий босқичнинг етти туридан кейин жамоа бор-йўғи 4 очко жамғара олди.
Эслатиб ўтамиз, Леонид Слуцкий Хитой клубини 2023 йил охирида бошқарувига олганди.