Роналду атрофидаги вазият «Ал-Наср»да истеъфога олиб келди
Криштиану Роналду билан боғлиқ норозилик клуб ичида жиддий акс-садо берди. Arriyadiyah хабарига кўра, Муҳаммад ал-Скит «Ал-Наср» директорлар кенгаши раиси лавозимидан истеъфо берди. У қарорини шахсий сабаблар билан изоҳлади, бироқ тафсилотларни очиқламади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аввалроқ «Ал-Наср» Роналдуга яқин бўлган португалияликлар — Жозе Семеду ва Симао Коутино ваколатларини қайта тиклагани ҳақида маълумот тарқалган эди. Таъкидланишича, юлдуз ҳужумчи клубдан ички муаммоларни бартараф этиш бўйича кафолат ҳам олган.
Манбалар «Ал-Наср» бошқарувида ўзгаришлар давом этишини ҳам қайд этмоқда. Жамоа ҳозир турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.