«Ал-Наср» Роналду босими остида икки талабни бажариб қўйди
Криштиану Роналду бойкотни якунламоқда. Кутилишича, португалиялик ҳужумчи ҳафта охирида Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Фатеҳ»га қарши учрашувда майдонга тушади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
A Bola хабарига кўра, «Ал-Наср» раҳбарияти юлдуз футболчи босими фонида икки масалани ижобий ҳал қилди. Аввало, Ар-Риёд клуби сўнгги соатларда ходимлар олдидаги қарздорликларни ёпди. Шунингдек, Роналдуга яқин бўлган спорт йўналишидаги шахслар — Жозе Семеду ва Симау Континьо — аввалги ваколатларини қайта тиклади. Олдинроқ бу икки функционер қишки трансфер кампанияси жараёнида муҳим рол ўйнай олмаган эди.
Ҳозирда «Ал-Наср» Про-лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Ал-Ҳилол»дан бир очко ортда қолмоқда.