«Интер» Димарко билан шартномани 2030 йилгача узайтирмоқчи
Миланнинг «Интер» клуби ҳимоячи Федерико Димарко билан янги келишув бўйича якуний босқичга яқин. Инсайдер Николо Скира хабарига кўра, томонлар шартномани 2030 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қайд этилишича, АПЛнинг бир нечта клублари футболчига қизиқиш билдирган, бироқ музокаралар аниқ таклифларгача бормаган. Ҳозирча «Интер» ҳам, Димарко ҳам ҳамкорликни давом эттиришни устувор деб билмоқда.
28 ёшли чап қанот ҳимоячиси «Интер» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У «Сион», «Парма», «Верона» ва «Асколи»даги ижара даврларидан сўнг Миланга қайтиб, «нерадзурри»нинг асосий етакчиларидан бирига айланди.
Жорий мавсумда Димарко 31 учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 13 та голли узатма берди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган, Transfermarkt футболчининг бозор қийматини 50 миллион евроға баҳоламоқда.