Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» ОЧЛда яна ютқазди
Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида навбатдаги мағлубиятни қабул қилди. Хитой клуби умумий босқичнинг 6-турида сафарда «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди — мезбонлар сафида ҳимоячи Хаято Араки аниқ зарба йўллади. Бу натижа «Шанхай Шэньхуа» учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.
Олти турдан сўнг Слуцкий жамоаси ҳисобида 4 очко бор ва у жадвалда 11-ўринни эгаллаб турибди. «Хиросима» эса 11 очко билан кучли учликдан жой олди.