Парма кичик таркибда қолган Болоньяни ҳам мағлуб этди
Италия А Сериясининг 24-турида Болонья ўз майдонида Пармани қабул қилди. Мезбонлар учрашувнинг қарийб бир ярим таймини 10 киши бўлиб ўтказди: улар дарвозага саккиз бор зарба берди, шундан фақат биттаси аниқ йўналган. Парма эса сон жиҳатдан устун бўлса-да, ҳужумда фаол кўринмади ва атиги икки марта хавфли вазият яратди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
18-дақиқада Мандела Кeйта рақиб жарима майдони атрофида йиқитилди. Эпизодда Томмаззо Побега аввалигига огоҳлантирилди, бироқ VAR текширувидан кейин ҳакам қарорни ўзгартириб, футболчини майдондан четлатди.
69-дақиқада тўп ҳимоячи Сантьяго Кастрога тегиб дарвозадан жой олди, аммо узоқ давом этган текширувдан сўнг гол бекор қилинди — офсайд қайд этилди. 79-дақиқада Парма ҳам 10 кишига тушиб қолди: Мариано Тройло иккинчи сариқ карточкасини олиб, четлатилди. Қўшиб берилган дақиқаларда эса Кристиан Ордонез узоқдан йўллаган кучли зарбаси билан ғалаба голини урди — 0:1.
Натижада Болонья кетма-кет тўртинчи бор ютқазиб, 10-ўринда қолди. Парма эса 14-поғонага жойлашди.