Уго Соуза «Коринтианс»да қолади, «Бешикташ» таклифи рад этилди
Бразилиянинг «Коринтианс» клуби директорлар кенгаши туркиялик «Бешикташ»нинг дарвозабон Уго Соузани сотиб олиш бўйича расмий таклифини қабул қилмасликка қарор қилди. Бу ҳақда Estadao хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, турк клуби Соуза учун 10 миллион евро таклиф қилган. Шунингдек, трансфер амалга ошганида 27 ёшли посбон янги жамоасида аввалгисидан тўрт баробар кўп маош олиши кўзда тутилган, бироқ аниқ рақамлар очиқланмаган.
Уго Соуза аввал «Фламенго» ҳамда Португалиянинг «Шавеш» клубида тўп сурган. У 2024 йилда «Коринтианс»га ижарага келиб қўшилган, ўтган йили эса тўлиқ шартнома имзолаган. Жорий мавсумда дарвозабон 7 учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ўтказиб юборди.