Добавить новость


World News in Uzbek


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Ўзбекистонда туғилиш ва никоҳлар сони пасаймоқда

2025 йилда Ўзбекистонда демографик кўрсаткичларда сезиларли ўзгариш кузатилди. Хусусан, мамлакатда туғилиш ва никоҳлар сони камайган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги расмий маълумот тақдим этди.

Статистик рақамларга кўра, 2025 йил давомида республика бўйлаб 884 минг 500 нафар чақалоқ дунёга келган. Бу кўрсаткич 2024 йилда қайд этилган 926 минг 400 та туғилишга нисбатан 5,3 фоизга кам ҳисобланади. Мутахассислар таъкидлашича, мазкур пасайиш деярли барча ҳудудларда қайд этилган бўлиб, умумий тенденцияни акс эттирмоқда.

Ҳудудлар кесимида энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида қайд этилган — 105,8 минг нафар. Ундан кейин Қашқадарё вилояти 99,0 минг ва Фарғона вилояти 98,0 минг янги туғилган бола билан юқори ўринларни эгаллаган.

Энг паст кўрсаткичлар эса Навоий вилоятида кузатилиб, бу ерда 24,1 минг бола туғилган. Шунингдек, Жиззах вилоятида 36,7 минг, Қорақалпоғистон Республикасида эса 38,6 минг туғилиш қайд этилган.

Пойтахт ва унга яқин ҳудудларда ҳам пасайиш тенденцияси сақланиб қолган. Жумладан, Тошкент шаҳрида 71,4 минг, Тошкент вилоятида эса 63,5 минг бола туғилган бўлиб, бу кўрсаткичлар ўтган йилга нисбатан паст бўлган.

Эътиборли жиҳати, кеч ота-она бўлиш ҳолатлари ортиб бормоқда. 2025 йилда 6100 нафар аёл 40 ёшдан кейин она бўлган. Шу билан бирга, тахминан 600 нафар эркак 60 ёшдан кейин ота бўлгани қайд этилган. Бу ҳолат жамиятда оила қуриш ва фарзандли бўлиш ёшининг секин-аста кечикётганини кўрсатади.

Шу билан бирга, мамлакатда никоҳлар сони ҳам қисқарган. 2025 йилда жами 267 минг 100 та никоҳ қайд этилган бўлиб, бу 2024 йилдаги (271 минг 800 та) кўрсаткичдан 1,7 фоизга кам. Айтиш жоизки, 2024 йил сўнгги 15 йил ичидаги энг паст кўрсаткич сифатида қайд этилган эди.

Бироқ барча йўналишларда пасайиш эмас, айрим соҳаларда ўсиш ҳам кузатилмоқда. Хусусан, чет эл фуқаролари билан тузилган никоҳлар сони сезиларли даражада ошган. Агар 2021 йилнинг дастлабки олти ойида бундай никоҳлар сони атиги 300 тани ташкил этган бўлса, 2022 йилда бу рақам 1900 тага етган. 2023 йилда 1800 та никоҳ қайд этилган бўлса, 2025 йилга келиб ушбу кўрсаткич 3400 тага чиққан.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus