Дензел Дюмфрис қачон «Интер» сафида майдонга қайтади
Миланнинг «Интер» клуби ҳимоячиси Дензел Дюмфриснинг тикланиш муддати бўйича янги маълумотлар пайдо бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Паскуале Гуарронинг хабар беришича, 28 ёшли футболчи икки ҳафта ичида умумий гуруҳ машғулотларига қўшилиши керак. Манбага кўра, Дюмфрис 22-февраль куни «Лечче»га қарши учрашувга қайтиши мумкин.
Шунингдек, уни 15-февраль кунги «Ювентус»га қарши ўйин қайдномасига киритиш эҳтимоли ҳам бор, бироқ майдонга тушиши катта эҳтимол билан кутилмаяпти.
Жорий мавсумда Дюмфрис барча мусобақаларда 15 та учрашувда қатнашиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.
«Интер» 28-январ куни Чемпионлар лигаси умумий босқичидаги якуний ўйинини Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши ўтказади. Учрашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.