Добавить новость


World News in Uzbek


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Йўлдаги эътиборсизлик икки ёшнинг дахшатли ўлимига сабаб бўлди

Жорий йилнинг 9 январида Жиноят ишлари бўйича Сергели туман судида 2025 йил 31 августига ўтар кечаси содир бўлган оғир йўл-транспорт ҳодисаси бўйича муҳокама ўтказилди. Ушбу воқеа нафақат ҳуқуқий, балки инсоний нуқтаи назардан ҳам катта таассурот қолдирди. Судя Шерзод Амировнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, йўлдаги эътиборсизлик икки ёшнинг ҳаётига зомин бўлган. Суд ҳукми бу фожеанинг ҳуқуқий йўналишини якунлади.

Ҳодиса Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, Қўрғонтепа кўчасида тунги соат 03:20 ларда содир бўлган. 27 ёшли Ж.М. бошқарган «Cobalt» русумли автомобил белгиланган тезлик меъёридан анча ошиб, соатига 80-90 км тезликда ҳаракат қилган. Ҳаракат давомида телефонга қараб, диққатсизликка йўл қўйган ҳайдовчи назоратни йўқотиб, машина йўлнинг ажратувчи қисмидаги темир-бетон устунга урилади.

Ҳодисага кўра, икки ёшнинг ҳаёт йўли бир лаҳзада узилди. Улар турмуш қуриш арафасида, тўй режалари, орзулар ва умидларга тўла яшаб турган ёш жуфт эди. Аммо, уларни манзилга олиб бораётган ҳайдовчининг машина бошқаришдаги беэътиборлиги, юқори тезликда ҳаракатланиши ва рул ортидаги бир сониялик диққатсизлиги икки ёшнинг келажагини ҳам, икки оиланинг бахтини ҳам йўқ қилди.

Суд тиббий экспертизаси олд ўриндиқда ўтирган йигит А.Ж.да бош, кўкрак ва қорин соҳаларида оғир жароҳатлар, мия ва ички аъзоларга катта зарарлар бўлганини аниқлади. Унинг ўпка, юрак ва жигари лат еган, бутун танасида шилинмалар ва қонталашлар мавжуд эди.

Автомашинанинг орқа ўриндиғида ўтирган ва А.Ж.га унаштирилган қиз М.И. ҳам жуда оғир аҳволда шифохонага олиб келинди, беш кун давомида жонлантириш бўлимида ҳаёт учун курашди. Аммо у ҳам олган жароҳатлари оқибатида 5 кундан сўнг вафот этди. Шу тариқа, турмуш қуришни ният қилган икки ёш фожиавий равишда ҳаётдан кўз юмди.

Судда марҳумларнинг яқинлари бу фожеа нафақат фарзандларидан, балки келажакдаги оила ва умидларидан ҳам маҳрум қилишини таъкидлади. Шунингдек, жабрланувчиларнинг ҳуқуқий вакиллари судланувчи Ж.М. ҳодисадан кейин моддий ёки маънавий ёрдам кўрсатмаганини таъкидлашди.

Ж.М. судда айбига тўлиқ иқрор бўлиб, пушаймон эканини айтди. Суд уни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбдор деб топди — транспорт ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиб, икки нафар инсоннинг ўлимига сабаб бўлган.

Ҳукм бўйича Ж.М. 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди ва 3 йил давомида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Жазо манзил-колонияда ўташи белгиланди.

Судя Шерзод Амиров таъкидладики, йўлдаги бир сониялик эътиборсизлик, айниқса телефонга чалғиш, бутун оилалар тақдирига таъсир қилиши мумкин. Йўл қоидалари инсон ҳаётини асрашнинг энг асосий воситасидир.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus