Аттила Салаи Польша чемпионати клубига ижарага ўтди
Венгриялик ҳимоячи Аттила Салаи Польша чемпионатидаги «Погонь» клубига қўшилди. У «Хоффенхайм»дан ижара асосида трансфер қилинди ва келишув жорий футбол мавсуми якунигача мўлжалланган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
27 ёшли футболчи «Хоффенхайм» сафига 2023 йил ёзида келиб қўшилган. Шунга қарамай, икки ярим йил ичида у тўрт марта ижара асосида бошқа жамоаларга йўл олди: аввалроқ у «Фрайбург», «Стандард» ва «Касымпаша»да ҳам тўп сурган.
Transfermarkt порталига кўра, Салаининг бозор баҳоси 2 миллион еврони ташкил этади. Бир неча йил аввал эса, миш-мишларга кўра, ҳимоячига Россиянинг сўнгги етти мавсумида олти бор чемпион бўлган «Зенит» ҳам қизиқиш билдирган.