Аргентинанинг энг қадимги клуби стадионини қайта қурмоқчи
1887 йилда ташкил топган ва Аргентинадаги энг қадимги клублардан бири саналадиган «Килмес» ҳозир оғир даврни бошдан кечирмоқда. Жамоа раҳбарияти вазиятдан чиқиш учун ўзининг содиқ мухлисларига мурожаат қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гап одатдагидек молиявий хайрия ҳақида эмас. Клуб стадионни қайта қуриш ишларига кўмак сўраб, мухлисларни бевосита арена ҳудудига келиб, жисмоний меҳнат орқали турли вазифаларни бажаришга чақирмоқда.
Жанубий яримшарда ёзнинг жазирама кунлари бўлишига қарамай, «Килмес» ишқибозлари бу таклифни илиқ қабул қилди ва ёрдам беришга тайёр эканини билдирди.