Марсело Брозович мавсум охирида «Ал-Наср»ни тарк этади
Ярим ҳимоячи Марсело Брозович «Ал-Наср»даги фаолиятини якунлаш арафасида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
365Scores Arabic хабарига кўра, Саудия клуби 33 ёшли футболчи билан амалдаги битимни узайтиришни режалаштирмоқда. Хорватиялик футболчи эса шартномани янгилаш масаласида силжиш бўлмагани учун норозилигини билдирган ва агентига Европадан янги вариантлар топишни топширган.
Брозович 2023 йилда «Интер»дан 15 миллион евро эвазига «Ал-Наср»га ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 22 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урди ва 4 ассист қайд этди.