Добавить новость
World News in Uzbek


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзгидромет 18–21 январь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, ҳафта бошида мамлакат бўйлаб ҳаво асосан ўзгарувчан бўлади, айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин. 21 январь атрофида эса баъзи жойларда қор ва ёмғир-қор кузатилиши эҳтимолдан холи эмас.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда 18–20 январда ёғингарчилик кутилмайди, 21 январда баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол шарқийдан йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 18 январда 5–10° совуқ, 19–21 январда 8–13° совуқ, кундузи 18–20 январда 1–6° совуқ, 21 январда 2° совуқ–3° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоийда 18–20 январда асосан ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоийда 18 январ кечаси-эрталаб айрим жойларда бироз қор ёғиши мумкин. 21 январда баъзи жойларда қор эҳтимоли сақланади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 18–20 январда 2–7° совуқ, 21 январда 0–5° совуқ, кундузи 0–5° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарёда 18–20 январда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида 18 январ кечаси ва эрталаб айрим жойларда бироз қор ёғиши мумкин. 21 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кутилмоқда. Туман бўлиши эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан 7–12 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 18 январда 3° совуқ–2° илиқ, 19–21 январда 0–5° совуқ, кундузи 0–5° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарёда 18–20 январда ёғингарчилик кутилмайди, 21 январда баъзи жойларда ёмғир-қор бўлиши мумкин. Туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан 7–12 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 18 январда 3° совуқ–2° илиқ, 19–21 январда 0–5° совуқ, кундузи 18–19 январда 2–7° илиқ, 21 январда 5–10° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғонада 18 январ кечаси ва эрталаб айрим жойларда бироз қор ёғиши мумкин, 19–21 январда ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5–10 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 18 январда 2° совуқ–3° илиқ, 19–21 январда 0–5° совуқ, кундузи 0–5° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлиб, вақти-вақти билан қор ёғади. Туман тушиши мумкин. 19–20 январда қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7–12 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 0–5° совуқдан 8–13° совуққача, кундузи 3° совуқ–2° илиқдан 2–7° совуққача ўзгариб туради.

Қисқаси, 18–20 январда кўп ҳудудларда ёғингарчилик кам, аммо совуқ ва туман сақланади. 21 январда эса айрим жойларда қор ва ёмғир-қор ёғиши мумкин.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus