Халқаро қидирувдаги Ўзбекистон фуқароси Хорватиядан қайтарилди
Халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Хорватиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. ИИВ маълумотига кўра, бу жараён Ўзбекистон ва Хорватия Интерпол Миллий марказий бюролари ўртасидаги мувофиқлашган ҳамкорлик натижасида муваффақиятли якунланган.
Қайд этилишича, ушбу шахс фирибгарлик жинояти билан боғлиқ иш бўйича халқаро қидирувда бўлган. Уни Загреб шаҳридан олиб келишда Интерпол Загреб Миллий марказий бюроси билан яқин ҳамжиҳатлик, шунингдек Ўзбекистоннинг Венгриядаги консуллиги томонидан кўрсатилган амалий ёрдам муҳим аҳамият касб этган.
Ҳозирча шахснинг иши тафсилотлари (айблов кўлами, зарар миқдори ва бошқа жойи) очиқланмаган.