Ўзбекистон яшаш бўйича арзон давлатлар қаторига кирди
Numbeo тузган глобал рейтингга кўра, Марказий Осиёнинг бир қатор давлатлари — Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон — яшаш харажатлари паст бўлган мамлакатлар қаторида қайд этилди.
Рейтингда жами 155 давлат қамраб олинган. Таққослаш учун Нью-Йорк “100” базавий нуқта сифатида олинган: индекс қанчалик паст бўлса, мамлакатда яшаш шунчалик арзон ҳисобланади. Ҳисоб-китобда ижара, коммунал тўловлар, озиқ-овқат, ресторанлар ва аҳолининг харид қобилияти каби омиллар инобатга олинган.
Марказий Осиё бўйича кўрсаткичлар қуйидагича:
-
Қозоғистон — 29,8 (128-ўрин)
-
Тожикистон — 27,9 (136-ўрин)
-
Ўзбекистон — 27,3 (138-ўрин)
-
Қирғизистон — 27,3 (140-ўрин)
Минтақада харид қобилияти энг юқори Қозоғистонда, энг паст кўрсаткич эса Тожикистонда қайд этилган.
Шу билан бирга, яшаш нархи паст бўлиши доим ҳам турмуш даражаси юқори дегани эмас: харид қобилиятидаги фарқ нархлар ва реал даромад ўртасидаги тафовутни кўрсатади.