Бирров нега қиммат? Феруза Жуманиёзова сабабини тушунтирди
Хонанда Феруза Жуманиёзова “Интервю ТВ” кўрсатувига берган суҳбатларидан бирида Хоразмдаги чиқиш нархлари борасидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.
Бошловчи хонандадан:
“Хоразмда бирровлик чиқишингиз $5 минг эканлиги ростми?” — дея сўради.
Феруза Жуманиёзова бу саволга жавобан:
“Ҳа, албатта, шунақа,” — дея тасдиқлади.
Шундан сўнг бошловчи яна аниқлик киритиб:
“Бирровингиз Тошкентдагидек бўладими, яъни 4–5 та қўшиқ айтиб кетасизми?” — дея сўради.
Хонанда эса бундай эмаслигини таъкидлаб, шундай деди:
“Йўқ, бошқача. Чиқишимиз 1 соатдан 1,5 соатгача давом этади. Хоразмда санъаткорларни бошқача эъзозлашади, ҳурмат қилишади. Бу ерда тўйларнинг талаби ҳам бошқача, анча оғирроқ. Тошкентдагидек келиб, 4–5 та қўшиқни фонограмма билан айтиб кетиш қабул қилинмайди. Хоразмда жонли ижро бўлиши керак. Шунинг учун нарх ҳам шунга мос белгиланади.”
Хонанда, шунингдек, нарх масаласида қатъий нарх қўймаслигини ҳам қўшимча қилди:
“Лекин айтилаётган нарх шунча, холос. Келишамиз, яна ҳам. Инсоф сари барака. Мен ҳеч қачон ҳеч кимга аниқ шунча деб айтмаганман. Мен халқни ўйлайдиган, халқнинг шароитига қараб борадиган санъаткорман. Кимдандир ёки қаердандир $5 минг деган гапни эшитгандирсиз, лекин мен нарх талашмаганман ва бундан кейин ҳам талашмайман. $2 минг деса ҳам, $1 минг деса ҳам, шароитига қараб боравераман.”