Доминик Собослаи “Ливерпул”да жарима майдони ортидан энг сермаҳсул
“Ливерпул”нинг венгриялик ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи жамоада жарима майдони ташқарисидан урилган голлар бўйича етакчи футболчи бўлиб турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
OptaJoe маълумотига кўра, сўнгги уч мавсумда 25 ёшли футболчи узоқ масофадан саккиз бор рақиб дарвозасини ишғол қилган. Бу кўрсаткич айни даврда “Ливерпул”нинг бошқа ҳар қандай ўйинчисидан икки баробар юқори.
Жорий мавсумда Собослаи барча турнирларни инобатга олганда 28 учрашувда майдонга тушиб, 6 гол урди ва 5 та голли узатма муаллифига айланди.
17 январ куни “Ливерпул” АПЛнинг 22-турида ўз майдонида “Бёрнли”ни қабул қилади. Беллашув 20:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.