Ўзбекистонда йўлланмасиз шифокор қабулига бориш пуллик бўлиши мумкин
Ўзбекистонда тор мутахассислар қабулига йўлланмасиз мурожаат қилган беморлар учун тўлов жорий этилиши режалаштирилмоқда. Бу бўйича тегишли ҳужжат Олий Мажлис Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда маъқулланди.
Лойиҳага кўра, оилавий шифокор ёки тиббий бригада йўлланмасисиз профиль шифокорга борганлар қабул учун пул тўлайди. Фақат шошилинч ва тез тиббий ёрдам ҳолатлари бундан мустасно этилади.
Ҳужжатда, шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика соҳасида ишлаш ҳуқуқи фақат давлат рўйхатидан ўтган мутахассисларга берилиши белгиланган. Тиббиёт олийгоҳлари битирувчиларининг дипломлари эса якуний аттестациядан сўнг автоматик тарзда маълумотлар базасида рўйхатдан ўтказилиши кўзда тутилган.