Тчуамени Хаби Алонсонинг «Реал» бош мураббийлигидан кетишини изоҳлади
Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Орелиен Тчуамени Хаби Алонсонинг «қироллик клуби» бош мураббийи лавозимини тарк этиши юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Француз футболчи ижтимоий тармоқлардаги баёнотида Алонсога ҳамкорлик учун миннатдорлик билдириб, «дунёнинг энг кучли мураббийларидан бири» қўл остида ишлашдан мамнун бўлганини таъкидлади. Шунингдек, у мутахассисга кейинги фаолиятида омад тилади.
Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо 12 январ куни истеъфога чиқарилди. Бўш қолган бош мураббийлик ўрнига Алваро Арбелоа тайинланди.
Алонсо бошчилигидаги сўнгги учрашувда мадридликлар каталониялик «Барселона»га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.