Тоттенҳэм Франкни бўшатиш учун 23 млн евро тўлаши мумкин
Тоттенҳэм бош мураббийи Томас Франк яқин орада лавозимини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Indykaila News хабарига кўра, “шпорлар” таркибидаги айрим футболчилар даниялик мутахассис истеъфога чиқарилишига ишонмоқда. Агар Лондон клуби мураббийни ишдан бўшатиш қарorini қабул қилса, шартнома бекор қилиниши учун Франкка 23 миллион евро миқдорида компенсация тўлашига тўғри келади. Бу сумма унинг Тоттенҳэм билан амалдаги келишувининг қолган қисми бўйича белгиланган.
Томас Франк Тоттенҳэмни 2025 йил ёзида қабул қилиб олганди. Ҳозирда жамоа АПЛ турнир жадвалида 21 турдан сўнг 27 очко билан 14-ўринда бормоқда. 10 январ куни Лондон клуби Англия кубоги 1/32 финалида ўз майдонида Астон Виллага 1:2 ҳисобида ютқазди.