Польша бош вазири Дональд Туск, агар Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Освенцим концлагери озод қилинганининг юбилейи учун мамлакатга келгудек бўлса, Халқаро жиноят суди ордерига қарамай, унинг ҳибсга олинмаслигини ваъда қилди. Бу ҳақда Польша матбуот агентлиги хабар қилди.
Польша ҳукумати раҳбарига кўра, у адлия ва ички ишлар вазирларига мазкур қарорни юридик жиҳатдан таъминлаш илтимоси билан мурожаат қилган.
“Бир томондан, бизда Халқаро суд ордери бор, бошқа томондан эса менда энг...