Венесуэлада мухолифат лидерларидан бири, собиқ депутат Мария Корина Мачадо Каракатда бўлиб ўтган норозилик митинги ортидан қўлга олинди. Уни мотоциклдан йиқитишиб, номаълум томонга олиб кетишган. Бу ҳақда El Confidencial газетаси хабар қилди.
57 ёшли Мачадо ҳукуматпараст гуруҳлардан бири бўлган норасмий хавфсизлик органлари томонидан ушлаб кетилган бўлиши мумкин, деб ёзган нашр. Мухолифатчини қўлга олишда мотоцикл ва жиплардаги қуролли одамлар иштирок этишган, уларнинг ёнида дронлар...