Акмал Бурҳонов ўз постига ушбу суратни илова қилган.Мазкур янги тизим раҳбарлик лавозимларда ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга мойиллиги даражасини баҳолаш орқали амалга оширилади, дея ёзди Бурҳонов Telegram'даги каналида.
“
Бу – давлат хизматига адашиб ёки ноқонуний бойлик орттириш мақсадида кириб келганларни аниқлаш, шунингдек, давлат идораларига ҳалол кадрларни танлаб олиш имконини беради”, – дейди агентлик директори.
Акмал Бурҳонов коррупцияга мойиллик айнан қандай қилиб баҳоланиши борасида қўшимча тафсилотларни келтирмаган.