"Манчестер Сити" жамоаси Абдуқодир Ҳусанов трансфери бўйича "Ланс" клубига жиддий таклиф билан мурожаат қилди. Sky Sport журналисти Патрик Бергернинг хабар беришича, инглиз клуби 20 ёшли ҳимоячи учун бонуслар билан бирга 50 млн евро тўлашга тайёр.
Ўзбекистон миллий жамоаси футболчиси ҳам Англия чемпионатида ўйнашни орзу қилмоқда. Томонлар яқин орада узоқ муддатли шартнома тузиши кутилмоқда.
Аввалроқ Ҳусановга "Реал Мадрид" ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида хабар берилганди. Йил бошидан бери ҳимоячи Лига 1 доирасида 13 та учрашувда майдонга тушган, бу эса унинг муваффақиятли ўйини ҳақида тасаввур беради, деб хабар беради Sky Sport.