Олимпиадаларда ўзбек йигитларига мағлуб бўлган машҳурлар ҳақида давом этамиз. Бугун критериямизга мос келадиган яна бир таниқли спортчи, бокс бўйича Олимпиада совриндори, кабо-верделик Даниэль де Пина қандай қилиб ўзбек йигитларига мағлуб бўлгани ҳақида эслаб
ўтамиз.
Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари-51 кг вазн тоифасида иштирок етган де Пина иккинчи даврадан баҳсларга қўшилди ва бирдан анча номдор рақиб – Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Шаҳобиддин Зоировга рўбарў келди. Шубҳасиз, бу қарама-қаршиликда Зоиров ўзининг устунлигини намойиш ета олди ва ҳакамларнинг якдил қарори билан чорак финал масаласини ижобий ҳал қилди. Aфсуски, кейинги босқичда Зоиров ҳам филиппинлик рақибига имкониятни бой бериб, ярим финал остонасида юришини тўхтатган эди.
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари Биз билган де Пина Францияда буткул ўзгача қиёфада кўриниш берди. “Дисней” қаҳрамони “Микки Маус”га тақлид қилиб, ўзига хос соч турмаги билан қатнашган де Пина ярим финалгача етиб борди ва яхши маънода бутун оммани ўзига қарата олди.
Финал остонасида Ҳасанбой Дўсматовнинг кучли ва аниқ зарбалари сабаб ушбу боксчининг соч турмаги бузилиб кетди. Якунда “Микки Маус” бронза медалига эга чиққан бўлса, “Профессор” олтин медаль сари яна бир қадам қўйди ва икки карра Олимпиада чемпионлигига эришди.