Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев (26-1) ярим ўрта вазн тоифасидаги камар соҳиби Белал Муҳаммад (24-3-1 N/C) билан жанг ўтказиши қийин эканини айтди.
"
Ростини айтсам, Белалнинг 77 кг вазнда чемпионликни қўлга киритиши режаларимни барбод қилди. Ҳозир у билан яқин дўст бўлиб қолдик. Бундан ташқари, бизнинг менежеримиз ҳам бир”, – деди Ислом Махачев "Mighty" You Tube каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Ислом Махачев навбатдаги жангини 19 январь куни "UFC 311" турнирида Арман Царукянга қарши ўтказади.