Гроссмейтеримиз Жавоҳир Синдоров нуфузли Freestyle Chess Grand Slam турнирининг саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этяпти.
Ҳамюртимиз 20 нафар шахматчи қатнашган саралаш баҳсларида 7,5 очко билан плей-офф босқичига йўл олди. Синдаров 6 ғалаба ва 3 дуранг билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 3-ўринни эгаллади. Етти ғалаба, 1 та дуранг ва 1 та мағлубият қайд этган россиялик Денис Лазавик 7,5 очко билан 2-поғонадан жой олди. Словения шарафини ҳимоя қилаётган Владимир Федосеев эса 8 очко билан 1-ўринни банд этди.
Жавоҳир Синдоров плей-офф босқичини ҳам муваффақиятли ўтказяпти. У 1/8 финалда хитойлик Вей Йини 1,5:0,5 ҳисобида мағлубиятга учратди. Чорак финалда эса ҳиндистонлик гроссмейстер Рамешбабу Праггнанандҳага ҳеч қандай имконият қолдирмади - 2:0!
Афсуски, яна бир гроссмейстеримиз Шамсиддин Воҳидов саралаш турнирида 9 имкониятдан 6 очко (5 ғалаба, 2 дуранг, 2 мағлубият) тўплаб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 19-ўрин билан кифояланди.
Бугун Жавоҳир Синдаров 1/2 финалда яна бир хитойлик шахматчи - Ю Янг Йига қарши баҳс олиб боради. Финал учрашув ҳам бугунга белгиланган. Ғолиб шахматчи февраль ойида бўлиб ўтадиган асосий турнирга йўлланма олади.
Ушбу турнирда Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади. Нодирбек йил давомида дунёнинг бир нечта шаҳрида ўтказиладиган Freestyle Chess Grand Slam 2025 турнирининг тўғридан-тўғри иштирокчисига айланган.