“Ўзгидромет” 7 январь, сешанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга кўра:
Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечага томон ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади, 10-12 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-3 даража совуқ, кундузи 6-8 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бир оз булутли бўлади, айрим жойларда кечаси ва эрталаб ёғингарчилик (ёмғир,қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда 20-23 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ 2 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда 20-23 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ 2 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда 20-23 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда 20-23 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ 2 даража илиқ, кундуз 4-9 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди.
Прогнозларга кўра, Ўзбекистон ҳудуди бўйича 2025 йил январь ойининг биринчи ярмида аномал совуқ ёки аномал илиқ шароит кутилмаяпти. Ҳаво ҳарорати январь ойи боши учун бўлган ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлади.