Лондоннинг “Арсенал” клуби қишки трансферлар ойнасида ҳужумни кучайтириш мақсадида кўплаб футболчиларни кўриб чиқмоқда.
Хабарингиз бор, “канонирлар” етакчиси Букайо Сака жароҳат олиб, 2 ойни ўтказиб юборади. Шу сабабли, клуб раҳбарлари тезроқ янги футболчи сотиб олиш ҳақида ўйламоқда.
Сўнгги кунларда “тўпчилар” қизиқиш билдираётган ТОП-10 ҳужумчилар қуйидагилардан иборат:
1. Матеус Кунья – “Вулверҳэмптон” (50 миллион евро).
2. Арда Гюлер – “Реал Мадрид” (45 миллион евро).
3. Александр Исак – “Ньюкасл Юнайтед” (75 миллион евро).
4. Маркус Рэшфорд – "Манчестер Юнайтед” (55 миллион евро).
5. Лерой Сане – “Бавария” (45 миллион евро).
6. Бенжамин Шешко – “Лейпсиг” (50 миллион евро).
7. Нико Уильямс – “Атлетик Бильбао” (70 миллион евро).
8. Флориан Вирц – “Байер” (140 миллион евро).
9. Омар Мармуш – “Айнтрахт” (60 миллион евро).
10. Рандаль Коло-Муани – ПСЖ (30 миллион евро).