"Насаф" ярим ҳимоячиси Жаба Жигаури "аждарлар" билан хайрлашганини маълум қилди.
"
1,5 йил ва 4 соврин! "Насаф" жамоаси ва унинг мухлисларига ҳаммаси учун раҳмат! Кўришгунча ва омад!", – дея ёзиб қолдирди грузиялик хавбек.
32 ёшли футболчи ўтган мавсум 29 ўйинда қатнашиб, 4 та гол урган ва 1 та голга ассистентлик қилган эди.
Аввалроқ Жаба Жигаурига ОКМК томонидан қизиқиш бўлаётган эди. Маълум бўлишича, у фаолиятини "Қизилқум"да давом эттиришга яқин турибди.