Суриянинг собиқ президенти Башар Асадни Москвага келганидан сўнг заҳарламоқчи бўлишди, деб хабар берди Британиянинг The Sun газетаси.
«
2024 йилнинг 30 декабрида 59 ёшли Башар Асаднинг саломатлиги тўсатдан ёмонлашган. Унда кучли йўтал ва бўғилиш ҳолати кузатилган ҳамда шошилинч равишда тиббий ёрдам кўрсатилган. Шундан сўнг унинг аҳволи ўнгланган. Башар Асадга суиқасд қилинди дейишга асос бор, чунки текширувлар унинг танасида заҳар борлигини кўрсатди», — деб ёзди The Sun нашри.
Эслатиб ўтамиз, Дамашқни эгаллаётган исёнчилардан қочган Башар Асад 2024 йил 8 декабр куни кечки пайт Москвага етиб келган эди.