Фото: Россия тергов қўмитасиРоссиянинг Канаш шаҳридаги дўконлардан бирида ғалати қотиллик юз берди. Тергов қўмитаси хабарига кўра, қорбобо кийимидаги эркак дўконга кириб, унинг эгасига қарата ўқотар қуролдан ўқ узган.
«
Эркак тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этди», дейилади хабарда.
Гумонланувчи 3 январ куни Канаш туманидаги қишлоқлардан биридаги яшаш жойида қўлга олинган.
Тергов маълумотларига кўра, қотилликка дўкон эгасининг гумонланувчидан қарздорлиги сабаб бўлган.
Ҳолат бўйича Россия Жиноят кодексининг 105-моддаси (қотиллик) билан иш очилган. Тергов гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни сўрамоқчилигини маълум қилган.