Фото: Getty ImagesАҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден ўз жамоаси билан Эроннинг ядровий объектларига зарба бериш режасини муҳокама қилди. Бу ҳақда учта хабардор манбага таяниб, Axios портали
хабар берди.
Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан тегишли режани президент Байденга тақдим этган. Унга кўра, агар эронликлар 20 январга қадар ядро қуролини яратиш бўйича чоралар кўрса, АҚШ шундай жавоб қайтариши мумкин. Бу ҳозиргача сир бўлиб келаётган учрашувда муҳокама қилинган.
Байден бу масалада ҳеч қандай якуний қарор қабул қилмаган. Муҳокама разведка маълумотлари билан боғлиқ эмас, балки эҳтимолий сценарийларга асосланади.
"
Байденнинг баъзи ёрдамчилари, жумладан, Салливан шундай фикрда: агар Эроннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва ракеталар билан жиҳозланиши камайса, минтақадаги иттифоқчилари заифлашса, Эронни муваффақиятли нишонга олиш осонлашади. Унинг жавоб қайтариш ёки минтақада можаро чиқариш хавфи эса камаяди", дейилади хабарда.
Ҳозирда Оқ уйда Эрон ядровий иншоотларига қарши эҳтимолий ҳужум борасида фаол муҳокамалар олиб борилмаяпти.
"
Байденнинг баъзи ёрдамчилари иккита тенденция — Эрон ядро дастурининг тезлашиши ва Эрон ҳамда унинг ишончли вакилларининг Исроил билан урушда заифлашиши биргаликда Байденни зарба беришга ундаши мумкин", деб таъкидлайди.
Эрон узоқ вақтдан бери ядровий қурол яратишга интилаётганини рад этиб келади ва ядро дастури фақат фуқаролик мақсадларида эканини айтди. Аммо сўнгги ойларда Эроннинг бир қанча собиқ ва амалдаги расмийлари Эрон ядровий доктринасини ўзгартириш имконияти ҳақида очиқ гапирди.
Эроннинг ядровий дастури Байден президентлиги даврида сезиларли даражада илгарилади. Натижада Эрон де-факто “ядро чегарасидаги давлат” мақомига эга бўлди. Эрон уранни бойитиш даражасини 60 фоизгача оширди, бу ядровий қурол ишлаб чиқариш учун зарур бўлган 90 фоизлик даражага яқин. Замонавий Эрон центрифугалари билан бунга саноқли кунларда эришиш мумкин.
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЕ) маълумотларига кўра, Эрон тўртта ядровий бомба яратиш учун етарли миқдорда 60 фоизг бойитилган уранга эга рон бомба яратишга қарор қилган тақдирда ҳам, у ядровий портлаш қурилмаси ёки жанговар каллакни ишлаб чиқиши керак бўлади. Исроил разведкаси бунга камида бир йил кетади деб ҳисоблайди.
Бироқ, Америка ва Исроил расмийларига кўра, ўтган бир йил давомида Эрон олимлари ядро қуроли билан боғлиқ шубҳали тадқиқотлар олиб борган.