Болгария ва Руминия Шенген ҳудудининг тўлақонли аъзосига айланишди. 2025 йилнинг 1 январидан бу мамлакатлар билан Шенген шартномасининг бошқа иштирокчилари ўртасидаги чегараларда текширувлар бекор қилинди.
Шу тариқа бу икки мамлакатга Венгрия ёки Греция орқали кираётган саёҳатчилар ёки юк машина ҳайдовчиларининг ҳужжат кўрсатишига ҳожат қолмайди.
Австрия Шенген ҳудуди кенгайишига қўйилган ветони олиб ташлагани ортидан ЕИ мамлакатлари ички ишлар вазирлари қарийб уч ҳафта аввал бу...