Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ишлаб чиқараётган автобензин дохил барча турдаги нефть маҳсулотлари 2025 йилнинг 1 январидан бошлаб фақат биржа савдолари орқали сотувга чиқарилади. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” матбуот хизмати маълумот тарқатди.
Хабарномада бугунги кунда Ўзбекистонда товарлар ва хизматлар бозорида рақобат муҳитини пайдо қилиш, монополияни босқичма-босқич камайтириш, тақсимлаш тизими унсурларини тугатиш, хўжалик юритувчи барча субъектларнинг моддий-техника ресурслар билан...