Наманган шаҳри Темир кўчасида яшаган 25 ёшли аёл ўзи ҳамда 3 ва 1 яшар ўғилларини Шимолий Фарғона каналига ташлаган. Аёл ҳалок бўлган, икки норасида эса қутқариб қолинган.
20 декабрь куни рўй берган ҳодисадан жамоатчилик ва матбуот бир ҳафтадан кўпроқ вақт ўтиб хабар топмоқда.
Daryo.uz нашрининг Бош прокуратура матбуот хизматига таянган ҳолда ёзишича, аёлнинг ўзи ва болалари жонига қасд қилишга уринишига турмуш ўртоғи билан узоқ муддатдан буён бирга яшамаётгани, оилавий...