Фото: Meiramgul Kussainova/Anadolu/picture allianceОзарбойжон ҳукумати Бокудан Грознийга йўл олган Azerbaijan Airlines (AZAL) самолёти қурол таъсиридан сўнг Қозоғистонда ҳалокатга учраганини илк бор оммавий равишда маълум қилди. Буни 27 декабр, жума куни Озарбойжон рақамли ривожланиш ва транспорт вазири Рашад Набиев амалга
оширди.
Журналистлар билан суҳбатда у дастлаб самолёт қушлар галаси билан тўқнашгани ҳақидаги версия бўлганини, бироқ Набиевнинг сўзларига кўра, самолётнинг ердаги қолдиқлари ва гувоҳларнинг кўрсатмалари ташқи таъсир ҳақида гапиришга имкон берганини айтди. «
Тергов бу аралашув қандай қурол билан амалга оширилганини аниқлайди», деди вазир.
«
Жароҳатланган йўловчилар ва тирик қолган борт кузатувчилар Грозний узра ўтаётганларида портлаш овозини эшитганликларини айтишди. Ҳатто борт кузатувчилардан бири қўлидан яраланган. Шунингдек, ижтимоий тармоқлар ва ОАВ томонидан тарқатилган видеолавҳалардан ҳам маълум бўлишича, аёл киши қўли ва оёғидан жароҳатланган. Бундан ташқари, самолётнинг ичида ва фюзеляжида кўзга кўринадиган тешиклар бор. Россия фуқаролари бўлган жабрланувчилар ҳам Грозний узра парвоз вақтида учта портлашни эшитганликларини айтишди. Уларнинг сўзларига кўра, портлашлар ташқарида содир бўлган, кейин эса самолётга нимадир тегиб кетган», — деди Набиев.
АҚШ AZAL лайнери Россия ҲҲМ зарбаси туфайли ҳалокатга учрагани белгиларини кўрмоқдаҚўшма Штатлар AZAL Озарбойжон авиакомпаниясининг самолёти Россиянинг ҳаво мудофаа тизими томонидан уриб туширилганлиги эҳтимолини билдирадиган «баъзи дастлабки белгилар»ни кўрмоқда. Бу ҳақда Оқ уйдаги Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби 27 декабр куни журналистлар саволларига жавобан айтиб ўтди.
Кирби давом этаётган терговга таяниб, батафсил маълумот беришдан бош тортди. Қўшма Штатларда бу хулосага келиш учун разведка маълумоти борми ёки Вашингтон шунчаки экспертларнинг ҳалокатни визуал баҳолашларига асосланган тахминларига таяняптими, деган саволга Кирби «ҳа» деб жавоб берди, аммо қўшимча маълумот беришдан бош тортди.
Ўз навбатида, икки америкалик ҳарбий амалдор жума куни NBC News телеканалига маълум қилишича, АҚШнинг разведка маълумотларига кўра, руслар Озарбойжон лайнерини учувчисиз учоқ сифатида нотўғри аниқлаган ва ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини қўллаган бўлиши мумкин. Бу қисман самолётнинг тартибсиз парвоз йўли ва баландлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин, деди улар. Бироқ улар тергов ҳали ҳам давом этаётганини таъкидладилар.