Добавить новость

«Ϲпpaвeдливaя Ροccия»: Βοɜвpaщaй Aляcκу, Aмepиκa!

Предложение о запрете фастфуда детям до 18 лет направили в Госдуму

Наследники Грачевского будут судиться за доли в его квартире

Bloomberg: Китай срочно бросился скупать нефть из-за новых санкций США против России

World News in Uzbek


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Болаларни бўронлардан эмас, ўзимиздан асрайлик...

Бола – нозик ҳилқат, Яратганнинг мўъжизаси. У бир ниҳолки, қандай парвариш қилинса, шундай мева беради.

Шунинг учун ҳам фарзандни тарбиялаш, унга илм бериш, касб ўргатиш қадимдан энг масъулиятли вазифа саналган. Одоб-ахлоқ, ёши улуғларга ҳурмат, меҳр-оқибат, оилага, киндик қони тўкилган заминга садоқат фазилатларини камол топтириш бола тарбиясида энг муҳим жиҳатлардан ҳисобланган.

Фарзандлар қандай одам бўлиб вояга етиши биринчи навбатда оилага боғлиқ. Ҳар бир киши ўз оиласи олдида масъул. Бу масъулиятни ҳис қилиш билан биз Ватан олдидаги фарзандлик бурчимизни адо этган бўламиз.

Бола тарбияси — бутун жамиятнинг иши, айни пайтда ҳар бир фуқаронинг бурчи. Бола оилада тўғри тарбия олса, мактабда намунали ўқувчига айланади, маҳаллада бошқаларга ибрат бўлади. Албатта, унда ўз-ўзидан ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият ҳам шаклланиб боради. Фарзандлари баркамол, ёшлари билимдон ва ватанпарвар бўлиб улғаядиган давлат қудратли, халқ эса, кучли бўлади. Негаки, бугунги тезкор ва шиддатли даврда миллат ва халқ тақдирини нафақат моддий бойлик, балки маънавий-маърифий бойлик ҳал қилади.

Замон талабидан келиб чиқиб, «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун имзоланди. Қонун 5 боб ва 51 моддадан иборат бўлиб, қонун билан болага нисбатан зўравонлик тушунчаси ва жисмоний, жинсий ва руҳий зўравонликдан ташқари унинг янги шакллари – ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация, буллинг кабилар ҳам эътироф этилди.

Шунингдек, давлат болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш учун тегишли ҳуқуқий, маъмурий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа чораларни кўриши, зўравонликдан жабрланувчиларни реабилитация қилиши ва уларнинг ҳуқуқларини тиклаши ҳамда уларни ижтимоий мослаштириш учун зарур бўлган самарали чоралар кўриши қонунан белгиланди.

Хусусан, мутасадди органларнинг болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга оид махсус ваколатлари, ўзаро ишлаш механизми ва масъулияти доираси кўзда тутилди.

Муҳими, қонун билан нафақат зўравонликдан жабр кўрган болаларни ҳимоя қилиш, балки зўравонлик хавфи остида бўлган болаларни аниқлаш ва уларга нисбатан зўравонлик хавфларини бартараф этиш тизими йўлга қўйилмоқда.

21 октябрь куни Президент томонидан имзоланган 978-сонли Қонун билан Ўзбекистонда болаларга нисбатан унинг яқин қариндошлари томонидан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланганди. Мазкур Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси ва Жиноят кодексининг 126-1-моддаси болага нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик қилганлик учун жавобгарлик белгилаш нормаси билан тўлдирилди.

Ҳар йили дунёнинг ярмидан кўп болалари, яъни 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлади. Бу ҳақда 8 ноябрь куни Колумбия пойтахти Богота шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишга бағишланган биринчи глобал вазирлар конференциясида маълум қилинди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Болалар жамғармаси (UNICEF) ташкил этган икки кунлик конференцияда 130 давлатнинг ҳукумат вакиллари, шу жумладан, 90 вазир иштирок этган. БМТнинг 2024 йилги ҳисоб-китобларига кўра, дунёда 15 ёшгача бўлган 2,04 миллиард бола бор. Вояга етмаганлар умумий аҳолининг тахминан 25 фоизини ташкил этади.

ЖССТ маълумотларига кўра, ҳар йили дунёнинг ярмидан кўп (1 миллиарддан ортиқ) болалари зўравонликка учрайди. Конференция якунларига бўйича 100 дан ортиқ давлат болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича мажбуриятлар олган, 9 та давлат эса жисмоний жазони тақиқлашни ваъда қилган.

Асосий статистик маълумотлар:
  • ҳар йили 2 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларнинг ярмидан кўпи зўравонликнинг турли шаклларига дуч келади. Бу 1 миллиарддан ортиқ болани ташкил этади;
  • ҳар уч боладан иккиси уйда доимий равишда жисмоний жазога тортилган;
  • ҳар бешинчи қиз ва ҳар еттинчи ўғил бола жинсий зўравонликка учрайди;
  • 25 фоиздан 50 фоизгача болалар таҳқирлашнинг қурбони бўлади;
  • ўғил болалар ўртасида зўравонлик кўпинча ўқотар ёки бошқа қурол ишлатилган ҳолда содир бўлади ва бу ўлимнинг асосий сабаби ҳисобланади.

Конференция якунларига кўра, 2030 йилгача болаларга нисбатан зўравонлик даражасини камайтириш мақсадида давлатлар учун мақсад ва вазифалар белгиланган ҳужжат қабул қилинди. Бурунди, Чехия, Гамбия, Қирғизистон, Панама, Шри-Ланка, Уганда ва Тожикистон ҳукуматлари ҳар қандай шароитда болаларга нисбатан жисмоний жазони тақиқлашга мажбурият олди. Нигерия ҳукумати мактабларда жисмоний жазони тақиқлашни ваъда қилган.

UNICEF ўз ҳисоботида бугунги кунда 370 миллиондан ортиқ қиз ва аёл, яъни дунё бўйлаб ҳар саккизинчи қиз ёки аёл 18 ёшга тўлишидан олдин зўрланган ёки жинсий тажовузга учрагани маълум қилинган.

Болалар тазйиқ ва зўравонликларга учраганда қандай йўл тутиши керак, кимга мурожаат қилиши керак деган саволлар кўпчиликни ўйлантиради. Мамлакатимизда болаларга шикоят килишнинг махфий, болалар учун дўстона механизмларидан фойдаланиш имкониятларини таъминлаш ва уларни бундан фойдаланишга ундаш масалалари қай аҳволда деган саволга ҳам ҳозирги кунда ижобий жавоб бериш қийин. Масалан, болалар боғчасида боғча тарбиячиси томонидан хўрланган ёки камситилган, дўппосланган болани ким ҳимоя қилади? У ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилишни билмаслиги аниқ. Ота-оналар эса бу ҳолатдан кўпинча бехабар қолишади. Чунки болани боғча опа урганда бурни қонаган бўлса, онаси келгунча артилиб, изи ҳам қолмайди, урган жойини эса ким ҳам экспертизага берарди? Афсуски, шу тариқа болажонларга озор беришлар давом этаверади...

Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кенгаши ва Сенат кенгашининг жорий йил 21 февраль йилдаги қўшма қарори билан БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси воидаларини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бешинчи даврий маърузаси кўриб чиқиш якунлари юзасидан БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси тавсияларини амалга ошириш бўйича 2024-2027 йилларга мўлжалланган Миллий ҳаракатлар режаси тасдиқланган бўлиб, мазкур режа 100 та тавсия ва уларни амалга ошириш механизмлари ва масъул органлар ҳамда ижро этиш муддатлари белгиланган.

Мазкур ҳаракатлар режасининг 9-бандига асосан Болларга шикоят қилишнинг махфий болалар учун дўстона механизмаларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш ва улардан фойдаланишга ундаш тавсия этилган. Бу борада болаларнинг уларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари бўйича шикоятларни қабул қилиш тизимини йўлга қўйиш, шу жумладан болалар учун ишонч телефонларини ташкил этиш, давлат органлари расмий веб-сайтларида болаларга мослаштирилган саҳифалар очиш, ижтимоий ва маърифий видеороликларни тайёрлаш ва уларни оммавий ахборот воситаларида намойиш этиш чоралари кўриш белгиланган.

Чунки, ҳозирги ахборот асрида барча болаларда техника воситаларидан фойдаланиш кўникмалари шаклланганганлигини инобатга олиб, уларга нисбатан зўравонлик қилинган тақдирда бу ҳолатлар юзасидан болалар тезкорлик билан тегишли органларга мурожаат қилиши назарда тутилган.

Ҳеч кимга сир эмас, баъзида ижтимоий тармоқларда болаларнинг жинсий ёки жисмоний зўравонликка учраганлиги ҳақида нохуш хабарлар тарқалади, юқоридаги кўрсатилган меҳанизмлардан кенг фойдаланилганлиги натижасида масъул органларлар тезкорлик билан воқеа жойига етиб бораётганлиги ва зўравонликка учраган боланинг ҳуқуқларини тиклаш ва уни реабилитация қилиш ҳамда айбдор шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўриш таъминланаётганлигини эътироф этишимиз лозим.

Худдий шундай, бу борада ижтимойи роликларнинг ишлаб чиқилиши ва ижтимоий тармоқларда намойиш этилиши болаларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга ҳамда келгусида вужудга келиши мумкин бўлган шу каби салбий ҳолатларда қандай йўл тутиш лозимлиги ва ўзини зўравонликдан қандай асраш мумкинлиги ҳақидаги кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.

Албатта ўз навбатида тегишли мутасадди ташкилотлар ҳузурида болалар учун «Ишонч телефонии»ни жорий қилиниши бу борада болаларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва айбдор шахсларга тезкорлик билан тегишли чора кўриш учун замин яратади.

Фуқаролик ишлари бўйича
Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси
Мавлуда Бобораимова

Манба: Xabar.uz

Читайте на 123ru.net


Новости 24/7 DirectAdvert - доход для вашего сайта



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России



Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city

«Она была нервом поколения» // В Москве простились с актрисой Евгенией Добровольской

Чему «Опиумные войны» научили Китай, и чему они пока не учат Россию

«Ϲпpaвeдливaя Ροccия»: Βοɜвpaщaй Aляcκу, Aмepиκa!

Беременная Заворотнюк отметила первый день рождения без мамы — скрылась ото всех в глуши

Музыкальные новости

LG РАСПРОСТРАНИТ СВОЁ ВИДЕНИЕ «РЕШЕНИЙ УМНОГО ДОМА» НА МОБИЛЬНЫЕ ПРОСТРАНСТВА НА ВЫСТАВКЕ CES 2025

Команда «Динамо Шатура» победила в матче XXXIII чемпионата России по футболу в залах

Уволят почти половину: почему в Газпроме готовятся к массовым сокращениям

Московский ХК «Динамо» нанес поражение СКА в матче КХЛ

Новости России

«Она была нервом поколения» // В Москве простились с актрисой Евгенией Добровольской

Беременная Заворотнюк отметила первый день рождения без мамы — скрылась ото всех в глуши

Бывшего начальника управления экологии Солнечногорска заподозрили во взяточничестве

В Подмосковье 700 волонтеров ищут брошенного в электричке той-терьера

Экология в России и мире

ANNA-NEWS.INFO: Неблагодарный Алиев или О чем молчит президент Азербайджана…

На V выставке «Уникальная Россия» отметят юбилеи Матрешки, Жостово и Федоскино

Клиники «Будь Здоров» станут клинической базой для обучения ординаторов Центральной государственной медицинской академии

На 142% выполнен план обучения производственного персонала филиала «Северный» ООО «ЛокоТех-Сервис» в 2024 году

Спорт в России и мире

Касаткина победила Томову и прошла во второй круг Открытого чемпионата Австралии

Медведев отреагировал на слова Циципаса о том, что его вымотала интенсивность ATP-тура

Рейтинг WTA. Касаткина опустилась на 10-ю строчку, Рыбакина – на 7-ю, Киз вернулась в топ-15

Неожиданный вылет Циципаса с AO-2025, яркая игра Кучерова в НХЛ. Главное к утру

Moscow.media

Ветераны СВО будут проходить лечение в центрах реабилитации Социального фонда

• https://dusil.org • Dusil Photography

В 2024 году Отделение СФР по Москве и Московской области назначило единое пособие родителям 370,5 тысячи детей

В Московском регионе 5,6 тысячи самозанятых самостоятельно формируют будущую пенсию











Топ новостей на этот час

Rss.plus






Арестован племянник криминального авторитета Шакро Молодого за покушение на убийство

Собянин рассказал об инновационных технологиях в строительстве медицинских объектов

«Она была нервом поколения» // В Москве простились с актрисой Евгенией Добровольской

Цикл встреч о защитниках Балтики в годы войны стартует в Музее Победы