Эрон расмийлари мамлакатда WhatsApp мессенжери ва Google Play иловалар дўконидан фойдаланишга тақиқни бекор қилишди. Бу ҳақда давлатга қарашли IRNA ахборот агентлиги хабар қилди.
Аввалроқ Эрон президенти Масъуд Пезешкиён интернетда тақиқни юмшатишни ваъда қилган эди. Мазкур қарор қачондан кучга кириши ҳозирча маълум эмас. Эрон Ислом Республикасининг ахборот хавфсизлиги бўйича олий кенгаши ўз мажлисларини ёпиқ эшиклар ортида ўтказади ва унинг аъзолари овозлари очиқланмайди. Айни пайтда...