Хонанда ва актриса Женнифер Лопес 55 ёшда ҳам мафтункор кўриниши билан доимо мухлисларни лол қолдириб келган. Гарчи бу кўриниш генетика ёки пластик жарроҳлик натижаси бўлиб туюлиши мумкин бўлса-да, аслида Лопес қатъий парҳез, интенсив машғулотлар ва тартибли уйқу жадвалини гўзаллик сирлари деб
атайди.
Фото: Marie ClaireАйниқса, эрталаб истеъмол қилинадиган таом хонанда учун муҳим аҳамият касб этади. Лопеснинг шахсий ошпази Келвин Фернандеснинг сўзларига қараганда, у фақат муайян маҳсулотлардан тайёрланган егуликларни истеъмол қилади.
Америкалик тренер Трейси Андерсон Голливуднинг бир нечта машҳур юлдузлари, жумладан Жей Ло билан ҳам ишлайди. Журналистларга берган интервьюсида тренер Лопеснинг кундалик рациони ҳақида қисқача сўзлаб берди. Маълум бўлишича, Жей Ло нонушта учун фақатгина табиий етиштирилган ва янги узилган мева ва сабзавотларни истеъмол қилади.
Эксперт сўзларига кўра, Женнифер истеъмол қиладиган барча таомлар органик сабзавотлардан тайёрланиши, парҳез балансига қатъият эътибор берилган тарзда тузилиши ҳамда кўплаб фойдали хусусиятларга эга бўлиши шарт.
Фото: Marie ClaireТренер қўшимча қилишича, Женнифер нонуштага авокадо, қайнатилган тухум, гранола ва резаворли тостларни истеъмол қилишни яхши кўради. Авокадо фойдали ёғлар ва ўсимлик толаларига бой маҳсулот ҳисобланади. Унда кўплаб витамин ва минераллар, жумладан магний, B6, C, E витаминлари ва фолий кислотаси мавжуд.
Лопес ширинликлар ва қайта ишланган маҳсулотлардан воз кечишдан ташқари, кунига камида етти стакан сув ичади. Сув организмни ичкаридан намлантиришга ёрдам беради, яъни у ташқи томондан ҳам намликни сақлайди ҳамда тўқлик ҳиссини назорат қилади.