Фото: “ТАСС” Бокудан Грознийга учаётган Embraer 190 йўловчи самолёти 25 декабрь куни Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида қулаб тушди. Самолёт Azerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли бўлиб, бортида 69 киши, жумладан, 5 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Грозний аэропорти матбуот хизматига кўра, Бокудан учган самолёт Грознийдаги туман туфайли Махачқалъага, кейин эса Ақтауга йўналтирилган. Самолёт ҳалокатга учрашига қушлар галаси билан тўқнашув сабаб бўлган бўлиши мумкин. Гувоҳлар қулаган самолёт бортида кислород баллони портлаб кетгани, одамлар ҳушини йўқота бошлаганини айтмоқда.
Қозоғистон Транспорт вазирлиги маълум қилишича, бортда 37 нафар Озарбайжон, 6 нафар Қозоғистон, 3 нафар Қирғизистон, 16 нафар Россия фуқароси бўлган. Сўнгги маълумотларда 29 киши омон қолгани, 20 дан ортиқ одам касалхонадалиги маълум. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров қурбонларнинг оиласига ҳамдардлик билдириб, тирик қолган 12 киши оғир аҳволдалигини айтган.
Фото: Tengrinews Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев самолёт ҳалокатини текшириш бўйича комиссия тузишни буюрган. Унга бош вазир ўринбосари Бозумбаев раҳбарлик қилади. Тўқаев, шунингдек, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун Остонадан Ақтауга шифокорларни юборишни буюрган.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев авиафожиа муносабати билан Россиядаги МДҲ саммитига қатнашмай Бокуга қайтган. У ҳам қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирмоқда.
Қозоғистонда AZAL самолёти ҳалокатга учраганини чуқур қайғу билан қабул қилдим. Ушбу воқеа оқибатида жабрланганлар ва уларнинг яқинлари билан биргамиз, деган у.
Илҳом Алиев топшириғига биноан рақамли ривожланиш ва транспорт вазири, фавқулодда вазиятлар вазири, бош прокурор ўринбосари, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Фуқаро авиацияси давлат агентлиги директори ўринбосари, AZAL вице-президенти ва бошқа тегишли давлат органлари вакиллари воқеа жойини ўрганиш учун Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрига йўл олишди.
Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России
Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.