Ўзбекистонда келгуси ўқув йилида 100 дан зиёд мактаб ташкил этилиб, 257 минг ўқувчи ўрни очилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири 24 декабрь куни президент Шавкат Мирзиёевга берган ахборотда қайд этилишича, охирги етти йилда 5 мингдан зиёд мактабда, бу йил эса 608 та мактабда қурилиш, таъмирлаш ишлари бажарилди.
Вазирлик келгуси ўқув йилида давлат таълим дастурини халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириб, иккинчи хорижий тил ўқитиладиган мактабларни 420 тага, касб-ҳунар...