Россия Мусулмонлар диний бошқармаси Уламолар кенгаши кўпхотинлиликка рухсат берувчи фатвони бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда кенгаш раиси Шамил Аляутдинов ўзининг Телеграм-каналида хабар берди.
Унинг таъкидлашича, фатвони бекор қилиш қарори Бош прокуратура сўрови, шунингдек, жамоатчиликнинг салбий муносабати билан боғлиқ.
Маълумот учун, яқинда Россия Мусулмонлар диний бошқармаси Уламолар кенгаши эр барча хотинларга адолатли ва тенг муносабатда бўлиши шарти билан Россия мусулмонларига тўрттагача диний никоҳга киришга рухсат берган эди.